Медведев энди чегараларни ёпиш фойда бермаслигини айтмоқда

Олам

image

Коронавирус пандемияси туфайли чегараларни ёпишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқлиги айтилди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилган.

"Вирус ҳеч қандай чегара танламайди. Ҳатто, чегараларнинг ёпилиши ҳам вирусга қарши курашнинг тўлиқ самарали воситаси эмас. Биз буларнинг барчасини баҳорда аллақачон сезгандик, бироқ ҳозир ҳам бу давом этмоқда", деган Медведев.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасида "ишончсизлик девори" мавжуд бўлса ҳам, дунё олимлари пандемияга қарши курашишда ҳамкорлик қилишлари керак. 

Айни вақтда коронавирус юқтириш бўйича Россия дунёда тўртинчи ўринда бормоқда. Россияда коронавирус билан боғлиқ 1,5 миллионга яқин ҳолат аниқланган. Ушбу хавфли вирусдан 23 мингдан кўп киши вафот этган. 

Дунёда эса коронавирусга чалинганлар 38 миллиондан ошган. 1 миллиондан зиёд одам вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара коронавирус медведев

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг