Чегараларни очиш, мигрантлар масаласи ва савдо... Мирзиёев МДҲ саммитида қандай таклифларни илгари сурди?

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Президент Мирзиёев МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарларига қуйидаги таклифлар билан мурожаат қилди:

•    МДҲ доирасида "Электрон савдони" ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни қабул қилиш;

•    Саноат кооперация комплекс дастурини ишлаб чиқиш – бунда гап агросаноат сектори, автомобилсозлик соҳаси, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармоцевтика ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликдаги кластерларни ташкил этиш хусусида бормоқда; 

•    Транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларнинг ўзаро уйғунлиги, ўзаро келишилган тариф сиёсатини юритиш ва ўзаро имтиёзлар берилиши – транспорт соҳаси олдида турган муҳим вазифалардир;

•    Ўзбекистон мамлакатлар билан ўзаро авиа-парвозлар имкон қадар қисқа вақтларда, барча санитар талабларга риоя қилинган ҳолда қайта тикланиши тарафдоридир. 

"Бу бизнес, гуманитар ва туристик йўналишларда ўзаро алмашинув қайта тикланишига ёрдам берарди", деб қайд этди Мирзиёев.

Шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларда меҳнат фаолиятини юритаётган МДҲ давлатлари фуқароларининг ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофазаси масаласи ниҳоятда долзарб бўлиб турибди. 

"Бизни фикримизча, МДҲ доирасида меҳнат мигрантлари ҳужжатлари ўзаро тан олинишининг ягона тизимини яратиш вақти келди. Шу билан бирга давлат ва бизнес манфаатлари билан бир қаторда ишчилар манфаатларини инобатга олиш ва ўзаро уйғунлаштириш жуда муҳим. Шу ўринда, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этамиз", дейди Ўзбекистон раҳбари.

Бугунги кунда оммавий касалланиш ҳолатлари ва эпидемия билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар устидан мониторинг назоратини ўрнатиш ва уларни тезкор бартараф этишнинг самарали тизимини шакллантириш айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон МДҲ давлатлари доирасида тегишли шартномани тайёрланишини имкон қадар тезлаштиришни муҳим деб билади. Шу ўринда, Ўзбекистон касаллик профилактикаси учун МДҲнинг барча давлатларида ҳар йили оммавий маданий-спорт тадбирларини ўтказиш таклифини илгари сурди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммити

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг