Чегарада яна отишма

Олам

image

Бугун, 4 сентябрь куни тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди.

Исфара шаҳри ҳокими Иқбол Тешаев сўзларига кўра, Хўжа (Тожикистон) ва Ўрта-Бўз (Қирғизистон) қишлоқ аҳолиси ўртасида янги можаро юзага келган. 

Қирғизистон бозор қурмоқчи бўлган жойда Тожикистон томони йўл қуриши ҳаракати келишмовчиликларни келтириб чиқаргани айтилмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда ўзаро тўқнашув акс этган видео тарқалган. Унда  ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узилишини эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида Хўжа ва Ўрта-Бўз қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиқди. Ўша вақтда томонларнинг бири юз метр асфальт ётқизишга ҳаракат қилган.

Шунингдек, 2 сентябрь куни шағални машиналарда ташилиши сабабли Варух ва Оқсай аҳолиси ўртасида можаро юз берди

Тожик-қирғиз чегарасининг узунлиги тахминан 970 кмни ташкил қилади. Икки республика чегарани бўлиш ишларини якунига етказмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожик-қирғиз

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг