Рамзан Қодировнинг қариндошига нисбатан текширув бошланди
Олам
−
25 Октябрь 2019
8831Ҳуқуқ-тартибот идоралари Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрининг собиқ мэри, Чеченистон раҳбарининг амакиваччаси Ислом Қодировга нисбатан текширувни бошлади. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Грозний шаҳридаги жиноий қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Саламбек Мутиевга кўра, видео кузатувлардан маълум бўлишча, Ислом Қодировнинг Чеченистон пойтахти аҳолисига нисбатан қўпол муомалада бўлгани акс этган.
Мутиевнинг сўзларига кўра, бошқармага аудитни бошлаш учун асос бўлган видео материаллар келиб тушган. Видео тасвирлар Грозний журналистлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига етказилган. Материаллар собиқ шаҳар ҳокимининг шахсий матбуот хизмати томонидан ёзиб олинган.
Грозний давлат телевидениеси ва радиоэшиттириш ширкати баёнотида "Ислом Қодиров маҳбуслар билан қуролдан фойдаланган ҳолда тез-тез суҳбатлашди", дейилади. Бундан ташқари, собиқ шаҳар ҳокими психологик босим усулларини қўллаган, маҳбусларни қасос ва ёлғон айбловлар билан қўрқитган.
Ислом Қодиров 2012 йилдан 2015 йилгача Грозний мэри лавозимида ишлаган. Бунгача, у Чеченистон Республикасининг Мулк ва ер муносабатлари вазирлигини бошқарган, шунингдек, республика Ҳукумати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
2015 йилда Ислом Қодиров Президент маъмурияти ва республика Ҳукуматининг раҳбари бўлган.