Чавушўғли Туркиянинг постсовет мамлакатлари билан алоқалари ортидаги мақсадни очиқлади

Жамият

image

Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва ривожланишига ҳисса қўшиш Туркия ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Анқарада дўст ва қардош давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган зиёфатда айтиб ўтди. 

Туркия дипломатияси раҳбари логистика ва энергетика соҳалари ҳам Туркиянинг поссовет давлатлари билан муносабатларини ривожлантириш учун муваффақиятли йўналиш бўлиб қолаётганини таъкидлади. 

Вазирнинг айтишича, келгуси ҳафталарда Туркия, Қозоғистон ва Туркманистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган учрашувларда ушбу соҳалардаги ҳамкорлик муҳокама қилинади. 

Вазирнинг сўзларига кўра, Озарбайжон билан алоқалар, айниқса, юқори даражада.  

“Озарбайжоннинг тарихий ерлари (Қорабоғ – таҳр.)нинг қайтариб олиниши туфайли Жанубий Кавказда тинчлик ва узоқ муддатли барқарорлик учун шароитлар яратилди. Умид қиламанки, бу имконият қўлдан кетмайди. Анқара Бакунинг бу йўналишдаги қадамларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди”, дейди Чавушўғли. 

Туркия дипломатияси раҳбари яна Грузия билан стратегик ҳамкорлик мавзусига тўхталди.  

“Яқин кунларда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи режалаштирилган”, дейди Чавушўғли. 

У сўзида давом этаркан, 2022 йилда Туркиянинг Ўзбекистон билан муносабатлари ҳам стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистон билан муносабатлар бир хил даражада муваффақиятли ривожланмоқда. 

Қолаверса, Туркия ва Қирғизистон вакиллари иштирокида вақти-вақти билан учрашувлар ўтказилмоқда. Вазирга кўра, яқин келажакда бир қатор ўзаро ташрифлар режалаштирилган. 

У Туркий давлатлар ташкилоти Туркиянинг туркий тилли давлатлар билан ҳамкорлигининг аниқ натижаси эканини таъкидлади. 

Чавушўғли, Украина, Беларусь ва Молдова каби Шарқий Европа давлатлари билан бўлган мулоқотни ҳам юқори баҳолаб, бу давлатлар билан алоқаларнинг шериклик даражасида эканлигини қайд этди. 

“Анқара Молдова ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Биз Киевни барча соҳаларда қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг