Чарльз III расман яна икки давлатнинг раҳбари деб эълон қилинди
Олам
−
11 Сентябрь 2022
21621Буюк Британия қироли Чарльз III бугун, 11 сентябрь куни расман Австралия ва Янги Зелендиянинг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда SBS телеканали хабар берди.
Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе Канберрадаги парламент палатасида ўтказилган маросим чоғида Чарльз III нинг лавозимга киришганини маълум қилди. Шунингдек, Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан 22 сентябрни “Миллий мотам куни” деб эълон қилди.
19 сентябрь куни монархнинг Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтадиган дафн маросимида Бош вазир ва генерал-губернатор Дэвид Хёрли иштирок этади.
RNZ радиостанцияси ўз навбатида маълум қилганидек, бугун Чарльз III Янги Зеландиянинг ҳам давлат раҳбари деб эълон қилинган.
Қиролича Елизавета II пайшанба куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. У Британия тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилди – 70 йилу 7 ой. Янги монарх унинг тўнғич ўғли, 73 ёшли Чарльз бўлди ва у Чарльз III исмини олди.
15 давлатнинг расмий раҳбари бўлган Елизавета II вафоти муносабати билан Буюк Британияда 9 сентябрдан бошлаб миллий мотам эълон қилинган ва у дафн маросими кунигача давом этади.
Чарльз III нинг тож кийиш маросими эса бир неча ойдан кейин бўлиб ўтади, унинг санаси ҳали эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 сентябрь куни Қирол Чарльз III расман Канаданинг янги давлат раҳбари деб эълон қилинди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь