Чарльз III расман Канада раҳбари деб эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 10 сентябрь куни Қирол Чарльз III расман Канаданинг янги давлат раҳбари деб эълон қилинди. Янги монархни эълон қилишнинг тантанали маросими барча миллий телеканаллар орқали намойиш этилди. 

Бу Канада генерал-губернатори Мэри Саймоннинг Оттавадаги қароргоҳи Ридо-Холлда бўлиб ўтган. Унда Бош вазир Жастин Трюдо ва Ҳукумат аъзолари иштирок этган. Саймон ва Трюдо тегишли ҳужжатни имзолаган. 

Ушбу воқеа шарафига 21 та тўртта қуролдан ўқ узилган, улар Ридо-Холлга ушбу тадбир учун махсус етказиб берилган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 сентябрь куни Чарльз Филип Артур Жорж расман Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли деб эълон қилинди.

Ворислик кенгаши Чарльз III ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди.

Декларацияни тахт вориси шаҳзода Уильям, қиролича-консорт Камилла, Жамоалар палатаси раҳбари ва Кенгаш лорд-раиси Пенни Мордаунт, Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол имзоладилар.

70 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. У 15 мамлакатда, шу жумладан Канадада расмий давлат раҳбари эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Чарльз III

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг