Икки кунлик чақалоқни 2 минг долларга пулламоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
02 Апрель 2019
5322Сурхондарё вилояти перинатал маркази Денов тумани бўлимида икки кунлик ўғил чақалоғини 2 минг долларга сотаётган С.А. вилоят ички ишлар идораси тезкор ходимлари томонидан ушланди.
Денов тумандаги Остона маҳалласида яшовчи С.А. тумандаги Янгиҳазарбоғ маҳалласилик Солия Жўллиева ва унинг ҳамшира бўлиб ишлайдиган синглиси Нолия Жўллиевалар билан олдиндан тил бириктириб, янги туғилган чақалоқни сотмоқчи бўлишган. Ушбу ҳолат бўйича ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир тузиб чиқилди. Жиноятчилар тадбирга жалб этилган мижозга чақалоқни пуллаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга тушиб қолган. Икки минг доллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси