Чақалоғини 3 хонали уйга алмашаётган аёл ушланди
Жамият
−
28 Май 2020 10401 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 май куни Навоий вилоятида ўз боласини уч хонали квартирага алмаштиришга уринган аёл ва унинг отаси қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Навоий вилоятида ижарада турадиган 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган З.О исмли аёл ўз боласини сотаётган пайтда ушланди ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланди.
Аёл 2020 йилда туғилган ўғлини тахминий баҳоси 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, З.О бу ишни 1951 йилда туғилган отаси ҳамкорлигида амалга оширишга уринган.
Аввалроқ, Қорақалпоғистон ва Хоразмда бола савдосининг олди олингани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси