Хоразмда фарзандини 7 700 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган 23 ёшли она ушланди

Жамият

image

Хоразм вилоятида 2 ёшли фарзандини 7 700 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган 1997 йилда туғилган она ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ нашрига Урганч шаҳар ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси хабар берди.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қўшкўпир туманида яшовчи, К.Ш. (1997 й.т), 2018 йилда туғилган фарзанди И.Ш.ни фуқаро А.га 7 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган“, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда 13 ёшлик фарзандини сотаётган она ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Бола савдоси

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар