Чагаевнинг собиқ рақиби ўз жонига қасд қилди
Спорт
−
29 Январь 2022
5583Бугун, 28 январь куни бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида Европа чемпиони украиналик Владимир Вирчис вафот этгани маълум бўлди.
Observer нашрининг хабар беришича, 48 ёшли боксчи ўз жонига қасд қилган. Сўнгги пайтларда у руҳий тушкунлик ҳолатида эди.
Маълумот учун, Вирчис – супер оғир вазн тоифасида жанг олиб борган ва профессионал рингдаги биринчи жанги 1999 йилда бўлиб ўтган. 2003-2004 йилларда Владимир IBF интерконтинентал камарини қўлга киритган.
Вирчис 2005-2006 йилларда WВО қитъалараро чемпиони бўлиш билан бир қаторда 2007 йилда, италиялик Паоло Видосани мағлуб этиб, EBU чемпионлик камарини қўлга киритган. У боксда 28 та жанг ўтказиб, 26 ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Вирчис 2006 йил март ойида ўбекистонлик Руслан Чагаевга енгилган ва ўз камарларини бой берган. Бу украиналикнинг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлган.
LiveБарчаси