Сехудонинг Марлон Верага қарши жанги бекор қилинди
Спорт
−
30 Июнь 2023 4127 1 дақиқа
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо жароҳати сабаб 19 августдаги UFC 292 мусобақасида қатнаша олмайди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди.
Сехудога кўра, америкалик спортчи машғулотлар вақтида елкасидан жиддий жароҳат олган ва тикланиш муддати узоққа чўзилиши мумкин.
“Афсуски, 19 август куни мусобақада қатнаша олмайман. Ўнг елкамда жиддий жароҳат бор, бу реабилитацияни талаб қилади. Вера билан жанг қилишни хоҳлардим, аммо тўлиқ тикланиш учун вақтим етмаслиги аниқ”, дейди Сехудо.
Маълумот учун, Сехудо жорий йилнинг 19 август куни UFC 292 турнири доирасида Марлон Верага қарши жанг қилиши керак эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь