Рақибсиз қолган Марлон Вера Пётр Янга мурожаат қилди

Спорт

image

Энг енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Марлон Вера россиялик спортчи Пётр Янга таклиф билан чиқди. Бу ҳақда спортчининг ўзи  Twitter саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 19 август куни UFC 292 турнирида Генри Cехудо билан жанг қилиши керак бўлган Марлон Вера қарши тарафдаги жароҳат сабаб рақибсиз қолди ва захира жангчи сифатида россиялик собиқ чемпион Пётр Янни кўра бошлади.

“Cехудо ўйиндан чиқди. Балки қўрқанидан, балки ростдан ҳам жароҳати бор. Лекин у қочиш йўлини топди. Энди менга сен кераксан, кел уларга кўрсатиб қўяйлик”, дейди Вера.

Маълумот учун, Марлон Вера бунга қадар 29 та жанг ўтказиб, 20 тағалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг натижа қайд этган. Пётр Ян эса профессионал фаолияти давомида 21 та жангда қатнашиб, 16 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида рақибларига имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Марлон Вера Пётр Янга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made