Сехудо Волкановскига “тош отди”
Спорт
−
29 Апрель 2023
4156Америкалик UFC жангчиси, икки вазн тоифасида собиқ чемпион Генри Сехудо енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Ҳозир енгил вазн тоифасида чемпион австралиялик Алекс Волкановски ҳисобланади. UFC 290 мусобақасида у Яир Родригесга қарши ўз камарини ҳимоя қилади.
“Ҳа, мен сендан пастроқ ўриндаман, лекин мен сендан тезкор, тажрибалиман. Вақти келса, ўзинг кўрасан. Менинг янги версиям билан танишасан. Сени мағлуб этиш учун менда ҳамма нарса бор. Ғалаба қозонишда давом эт ва камарингга эътиборли бўл, чунки тез орада у меники бўлади”, дейди Сехудо.
Генри Сехудо 3 йилдан сўнг 6 май куни UFC 288 мусобақасида октагонга қайтади. Унинг рақиби енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Алжамейн Стерлинг бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15