Captiva'сини одамлар устига ҳайдаган шахс қамоққа олинди (видео)
3-саҳифа
−
30 Май
14639Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Captiva русумли автомобиль ҳайдовчиси футбол ўйинидаги келишмовчилик сабаб одамлар устига машина ҳайдагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Жиззах вилоятида "КамАЗ" русумли юк автомашинасини маст ҳолатда бошқариб кетаётган ҳайдовчи машинаси ёрдамида қасддан савдо дўконини бузиб ташлаганди.