CAFA чемпионатига Ўзбекистоннинг қайси стадионлари мезбонлик қилади?
Спорт
−
24 Март 2023
12387Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) чемпионатининг ўйинлари Тошкентдаги “Бунёдкор”, “Жар” ва “Пахтакор” стадионларида ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA Ижроия қўмитаси аъзоси Равшан Эрматов ТАСС'га берган интервьюсида маълум қилди.
“Ўзбекистонда 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати эндигина якунланди, турнир жуда муваффақиятли ўтди. Барча майдонлар аъло даражада тайёрланган, Халқаро футбол федерацияси ва Осиё футбол конфедерацияси мусобақага тайёргарликни юқори баҳолади, жумладан, CAFA турнирига “Бунёдкор”, “Жар” ва “Пахтакор” стадионларини тайёрламоқчимиз. Ўйинлар асосан Осиё чемпионати финали ўтказилган “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади”, дейди Эрматов.
CAFA 2014 йил июнь ойида ташкил этилган ва Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) бешта минтақавий ассоциациясидан бири ҳисобланади. ОФК таркибига Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN), Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAAF), Жанубий Осиё футбол федерацияси (CAFF) ва Ғарбий Осиё футбол федерацияси (VAFF) ҳам киради. Европа футбол федерациялари иттифоқи (UEFA) эса бундай ажратилган тизимда ишламайди.
LiveБарчаси