Бюджетни тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаяпти – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистонда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаяпти. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўз очди.

Янгиланган Конституцияга кўра, Давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатлар зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. 

Президент биринчи галда палатанинг Давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидлади. Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашиши зарурлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Мирзиёев Олий Мажлисда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев бюджет Олий Мажлис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг