Бўзсув каналида чўкаётган 18 ёшли қиз қутқариб қолинди (видео)
3-саҳифа
−
07 Октябрь 2025 8476 1 дақиқа
Бугун, 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Бўзсув каналида фуқаро чўкиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Миллий гвардияси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, тунги соат 00:05 да Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида чўкаётган фуқарони ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган гвардиячилар қутқариб қолган. Ҳодиса жойига тиббий ёрдам етиб келгунига қадар гвардиячилар жабрланувчини сувдан чиқариб, дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатган.
Олиб борилган дастлабки ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳрида яшовчи, 2007 йилда туғилган К.К. экани аниқланган.
Ҳозирги пайтда К.К. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Seoul Mun сайилгоҳи ҳудудидан ўтган каналда 17 ёшли йигит чўкиб кетган эди.
Live
Барчаси