Буюк Британия бош вазири реанимациядан чиқарилди

Олам

image

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус инфекцияси юқтириб олганлиги боис шифохонага ётқизилган эди. 6 апрель куни унинг соғлиғи ёмонлашганидан сўнг, реанимация бўлимига олинганди. Кеча, 9 апрель куни Борис Жонсон реанимация бўлимидан оддий палатага олинди. 

Сўнгги кунларда Даунинг Стрит бир неча бор бош вазирнинг аҳволи барқарорлашаётганини айтган эди. Ҳукумат расмийлари Жонсон онгли равишда нафас олмоқда ва у сунъий нафас олиш мосламасига эҳтиёж сезмаётганини таъкидлаганди. 

АҚШ Президенти Дональд Трамп бу янгиликка ўз муносабатини билдирди. "Ажойиб янгилик, бош вазир Борис Жонсон ҳозиргина реанимация бўлимидан палатага кўчирилди", дея изоҳ қолдирган Трамп Twitter'даги ўзининг расмий саҳифасида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 65 077 нафар одам чалинди. 7 978 бемор шифо топган бўлса, 135 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Борис Жонсон

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг