Буюк Британия Бош вазир қачон иш бошлаши маълум бўлди
Олам
−
24 Апрель 2020
4839Ҳозирда COVID-19 дан даволанаётган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон 27 апрель, душанба куни ўз ишига қайтмоқчи. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” газетаси ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, ўтган ҳафта давомида Британия бош вазири “жуда кўп ва тўлиқ ишлаган”.
Газетага кўра, Жонсон аллақачон ўз ёрдамчиларига келгуси ҳафтадаги иш жадвалига турли вазирлар билан учрашувларни киритишни буюрган.
27 март куни Жонсон коронавирус юқтириб олганини эълон қилди. 6 апрель куни уни реанимация бўлимига ўтказишди ва у ерда уч кун ётди. Шундан сўнг, бош вазир одатдаги палатага жойлаштирилди. У 12 апрель куни касалхонадан чиқарилди.
LiveБарчаси