Буюк Британия август ойидан украиналик учувчиларни тайёрлашни бошлайди

Олам

image

Буюк Британия жорий йилнинг август ойидан бошлаб украиналик ҳарбий учувчиларни Ғарб техникаларини бошқаришга ўргатишни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи маълум қилди

Қайд этилишича, машғулотларда Украина Қуролли кучларининг 20 нафаргача ҳарбий хизматчиси қатнашади. 

"Буюк Британия август ойида 20 тагача украиналик учувчилар учун асосий тайёргарликни бошлайди", дейди Хиппи Лейбористлар партиясидан Буюк Британия парламентининг Жамоалар палатаси аъзоси Люк Полларднинг саволига жавобан. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ украиналик учувчиларни тўртинчи авлод қирувчи самолётларида, жумладан F-16 самолётларида ўқитиш бўйича ташаббусда иштирок этишга рози бўлганди. Шунингдек, украиналик учувчилар Швециянинг JAS 39 Gripen қирувчи самолётларида ўқув парвозларини амалга ошириш имкониятига эга бўлиши ҳақида хабар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг