Бўстонлиқ туманига кириш вақтинча чекланди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дезинфекциялаш ишлари олиб борилиши сабабли ҳудуд бу ерда рўйхатда турмайдиган фуқаролар учун ёпилди.

“Республикамизда коронавирусга қарши олиб борилаётган чоралар доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.
 
Тошкент вилояти ИИББ барча фуқаролардан махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар Бўстонлиқ туманига бормасликларини ҳамда юзага келган вазиятни тўғри баҳолашларини сўраб қолади”, дейилади Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Бўстонлик

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг