Бўстонлиқда Nexia-2 ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
11:13 2894 1 дақиқа
Кеча, 21 март куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:48 да Бўстонлиқ тумани Ўзгариш кўчасида Nexia-2 русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВББга хабар тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга соат 11:53 да етиб бориб, ёнғин соат 11:56 да бартараф этилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Damas машинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ҳамда ёнғин юзага келмаган.