Бўстонлиқда хонадонида наркотик ва қурол сақлаган ака-укалар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида хонадонида гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳалар сақлаган 5 нафар ака-ука ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 5 нафар ака-укаларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада улар томонидан яшириб қўйилган жами 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, 1 дона пневматик қурол, ов қуролига тегишли 21 дона патрон, 19 дона гильза, 1 дона резина таёқчаси  (дубинка), 2 дона совуқ қурол ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Билдирилишича, ушбу фуқаролар муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган.

“Энг ачинарлиси, улар 2003 йилда туғилган 2 нафар фарзандини ҳам ўзининг қабиҳ ишларига жалб қилишган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, уларнинг шериги ҳисобланган 1970 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили ҳам кўздан кечирилганда хонадон омборхонаси ва ошхонасида жами 7 дона қоғоз бўлагига солинган қуруқ ҳолатдаги каннабис ва чекиш учун мўлжалланган мослама борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда наркожиноятлар сони икки баробарга, мусодара қилинган синтетик моддалар миқдори эса ўн баробарга ошганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қурол Бўстонлиқ наркотик Давлат хавфсизлиги хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг