Бўстонлиқда Gentra ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra русумли машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 27 май куни соат тахминан 13:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлида содир бўлган. 2002 йилда туғилган А.К бошқарувидаги Gentra русумли транспорт воситасида қисқа туташув бўлганлиги сабабли ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобилдан тушиб қолган.

“Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган, аммо автоулов тўлиқ ёниб кетган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Gentra кўприкдан қулаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ Gentra ёниб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг