Бўстонлиқда Cobalt ағдарилиб, мажақланиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат таҳминан 18:00 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган D012 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 43-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи – Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи М.М. “Чорбоғ-Тошкент” йўналишида Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, ўзидан ўнг тарафга ағдарилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи хавфсизлик камаридан фойдаланганлиги сабабли хеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳрида ГАЗ, ЗИЛ, Nexia-2 ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Nexia-2 ҳамда Gentra русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳати олгани сабабли шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг