Бўстонлиқда бир неча километрлик тирбандлик юзага келди (видео)

Жамият

image

Бугун, 2 январь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда узундан узун тирбандлик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тарқалган видеоларда навбат бир неча километрга чўзилганини кўриш мумкин.

Йўл ҳаракати хавфизлиги бош бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Қайд этилишича, айни кунларда Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчилар сони кескин ортган. Хусусан, Бўстонлиққа 6 мингдан ортиқ транспорт воситаси келган.

Дам олиш масканлари атрофидаги автотураргоҳлар транспортлар билан тўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг