Бурятияда мигрантлар учун патент сезиларли қимматлашади

Олам

image

2020 йилнинг 1 январидан Россия Федерациясининг Бурятия Республикасида чет эллик визаси йўқ меҳнат муҳожирлари учун ишлашга рухсат берувчи патент нархи сезиларли оширилади.

2019 йилда патент 4876 рубль турган бўлса, келаси йилдан 6200 рублга кўтарилади. Бу ҳақда Бурятия Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, 4 йилда меҳнат муҳожирларига патент бериш ортидан Бурятия бюджети даромади 2,6 баравар ошган. 2016 йилда бюджет даромади 33,7 млн рубль бўлган бўлса, 2019 йилнинг ўтган 11 ойи давомида бу кўрсаткич 87,7 млн рублни ташкил қилган. 2016 йилда 1803 нафар мигрантга патент берилган, 2019 йилда эса 2606 нафар патент сотилган.

Қайд этилишича, Россияга асосан яқин чегараорти мамлакатларидан келишади. Бурятияда мигрантларнинг 80 фоизи Ўзбекистондан келган мигрантлардан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

патент Бурятия

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг