2025 йилда Россияда мигрантлар учун патент нархи қанча бўлади?
Олам
−
10:29
97702025 йилда меҳнат муҳожирлари учун патент нархи Россия Федерациясининг барча ҳудудларида ўзгаради. Бу ҳақда “Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, меҳнат муҳожирлари учун патентнинг нархи Россия Федерациясининг турли минтақаларида фарқ қилади.
Шундай қилиб, 2025 йилда патент Краснодар ўлкасидаги меҳнат муҳожирлари учун энг қимматга тушади – 17 120 рубль (2 млн 210 минг 580 сўм). Шунингдек, Челябинск ва Тверь вилоятларида патент 15 000 рубль (1 млн 936 минг 840 сўм) ва 14 973 рубль (1 млн 933 минг 353 сўм) ни ташкил этади.
Энг арзон патент нархи эса Чеченистон Республикасида – 3113 рубль (401 минг 958 сўм).
2024 йил билан солиштирганда, патент Чеченистонда 233 рубль қимматлашган.
Шунингдек, Хакасия Республикасида патент нархи 7085 рублдан 6226 рублгача пасайтирилган.
Маълумот учун, патент визасиз мамлакатлардан келган хорижликларга, жумладан, Ўзбекистон фуқароларига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилдан бошлаб Россиянинг Москва вилоятида мигрантлар учун патент нархи 8,9 минг рублгача оширилиши ҳақида хабар берилганди.