Бурсада ўзбекистонлик аёл 3-қаватдан йиқилиб тушди
3-саҳифа
−
19 июл 4313 1 дақиқа
Туркияда 3-қаватдан тушиб кетиб, жароҳат олган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респибликасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро З.Н. ишлаш мақсадида Туркия Республикасининг Бурса шаҳрига борган вақтида бахтсиз ҳодисага учраб, учинчи қаватдан йиқилиб тушган.
Жабрланувчи зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам орқали шифохонага ётқизилган.
Билдирилишича, ҳодиса ҳақида хабар топган Бурса шаҳридаги ўзбекистонликлар кўнгилли равишда навбатчилик ташкил этиб, фуқаронинг даволаниши ва соғайишига яқиндан кўмаклашган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга муваффақиятли қайтарилган.
“Фуқаромизга беғараз ёрдам кўрсатган, инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатган Бурса шаҳридаги кўнгилли ҳамюртларимиз ҳамда “Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти”га самимий миннатдорлик билдирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди.
Live
Барчаси