“Бунёдкор” 18 ёшли футболчиси учун рус клубидан $1 млн талаб қилди

Спорт

image

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Умарали Раҳмоналиевга Россиянинг “Рубин” клуби томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Рубин” ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Умарали Раҳмоналиевни ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Бироқ Қозон клуби муаммога дуч келган. Негаки “Бунёдкор” футболчиси учун бир миллион доллар талаб қилмоқда. Қозонликлар Умарали учун бунчалик катта маблағни тўлаш ниятида эмас.

Қайд этилишича, Раҳмоналиевнинг ўзи ҳам “Рубин”га ўтишни истаяпти. Унинг “Бунёдкор” билан шартномаси йил охирида якунига этади. Агар клуб Умаралининг "Рубин"га ўтишига қарши чиқса, у шартномани бир томонлама бекор қилиб, эркин агент сифатида Қозон клубига ўтишга тайёр.

Маълумот учун, жорий мавсумда Раҳмоналиев “Бунёдкор” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. “Тransfermarkt” портали 18 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 200 минг еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бунёдкор” Умарали Раҳмоналиев “Рубин”

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг