Раҳмоналиев ЕЧЛ ўйинида энг яхшиларидан бири бўлди

Спорт

−

image

Кеча, 13 октябр куни Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби UEFA Чемпионлар лигаси асосий босқичи 2-турида Чехиянинг “Славия Прага” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Баку Олимпия стадионида ўтган учрашувда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар Каим Парриснинг 49-дақиқадаги голи орқали ҳисобда олдинга чиқди. 88-дақиқада Жой-Ланс Микелс иккинчи тўпни киритиб, “Сабаҳ”нинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Раҳмоналиев гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган бўлса-да, майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. “Sofascore” портали Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячисининг майдондаги ҳаракатларини 8,3 балл билан баҳолади. “Сабаҳ” таркибида фақат бир футболчи Умаралидан юқори балл олди. Озарбайжонликлар дарвозабони Стас Покатилов портал талқинига кўра, учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида 9,7 балл олди.

Шу тариқа, “Сабаҳ” жамоаси Чемпионлар лигасидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ҳозирда Баку жамоаси 3 очко жамғарган ҳолда умумий жадвалда 21 ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг