Бундан буён янги уйларни “коробка” ҳолатида топширишга тақиқ ўрнатилади

Жамият

image

Бундан буён Ўзбекистонда қурилаётган уйлар эгаларига “коробка” ҳолатида топширилишига чек қўйилади. Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов сўз очди. 

“Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар “коробка” ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради”, дейди вазир ўринбосари.

Унинг қайд этишича, пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 11-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам айнан шу масалани кўтариб, шундай деган эди: 

“Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Ҳусусан, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартиралар уйларидаги муҳандислик-коммуникациялар тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва айримлари қуввати етмай, айримларида турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда”.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йилнинг ноябрь ойида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Фармонга кўра, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда икки қаватдан юқори бино ва иншоотлар, жумладан уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари назоратида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг