Ортиқхўжаев Сенат мажлисида қандай муаммони кўтарди?
Жамият
−
06 Январь 2021
14511Видеоконференция шаклида ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилиши аҳоли норозигини келтириб чиқараётганини айтди.
“Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Ҳусусан, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартиралар уйларидаги муҳандислик-коммуникациялар тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва айримлари қуввати етмай, айримларида турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Ҳокимга кўра, учдан ортиқ қаватли уйлар қурилиши шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келмоқда.
“2020 йил хатлов ўтказилганда, юздан ортиқ янги тартибдаги уй жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида уч ва учдан ортиқ қаватли уй-жойлар қурилган. Ушбу ҳолатлар шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилигини ва коммунал муаммоларини ортишига олиб келмоқда”, дейди Ортиқхўжаев.
LiveБарчаси