Булунғурнинг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Бугун, 5 январь куни подполковник Баҳодир Абдуллаевич Баҳромов Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Тайинловга қадар у Булунғур тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2021 йил 22 декабрь куни Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Бундан аввал эса, у ички ишлар тизимида, хусусан, Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ, Актам Зайниддинович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг