Булунғурнинг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди
Local
−
05 January 2022 11882 1 minute
Бугун, 5 январь куни подполковник Баҳодир Абдуллаевич Баҳромов Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Тайинловга қадар у Булунғур тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2021 йил 22 декабрь куни Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Бундан аввал эса, у ички ишлар тизимида, хусусан, Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Актам Зайниддинович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All