Коронавирусдан фориғ бўлганлар яна кўпайди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон вилоятида коронавирусга чалинган икки бемор тўлиқ тузалиб, реабилитацияга кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу хабар ортидан Бухородан ҳам хушхабар келди.

Бугун, 20 апрель куни Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 68  нафарга етди. 

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made