Бухородаги уйлардан бирида газ портлаб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 12 февраль куни соат 22:40 ларда вилоят ИИБдан олинган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 22:00 ларда Ғиждувон тумани “Гулистон” МФЙдаги аҳоли хонадонида чақнаш содир бўлгани билдирилган. Воқеанинг тахминий сабаби фуқаронинг яшаш уйида газ сизиб чиқиб тўпланиши ҳамда чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида иситиш печи чақнаши ортидан бир оиланинг 3 аъзоси жароҳатланиб, 1 киши вафот этган эди. Уйда бўлган Х.Ш. танасининг 90 фоизи, турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоизи, ўғли Ж.Ҳ. танасининг 20-30 фоизи, қизи Х.Ҳ. танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган. Вояга етмаган Х.Ҳ. эса олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ФВБ газ портлаши газ чақнаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг