Мактабда болаларнинг калтакланишига йўл қўйган масъуллар ишдан олинди (видео)
3-саҳифа
−
10 Июнь 9025 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида 4-синф ўқувчиларидан бирининг отаси синф хонасига кириб, болаларни калтаклагани ва бу ҳолатга синф раҳбар томошабин бўлиб қараб тургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 30 апрель куни 4 -“б” синфда содир бўлган. Шу куни синф ўқувчилари кўчада ўзаро жанжаллашиб қолган ва болалардан бири ўртоғининг отасига қўнғироқ қилиб, унинг ўғлини уришганини айтган. Ота (Б.Ш.) шу заҳоти синф хонасига келиб, ўғлини урган болаларни бошқаларнинг олдида калтаклай бошлаган.
Мактаб раҳбарияти томонидан отанинг ноқонуний хатти-ҳаракати бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига расмий мурожаат қилинган. Шу билан бирга бегона шахсни мактабга бемалол киришига йўл қўйган мактаб қоровули Ш.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ўз хизмат вазифасига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юзага келган ҳолатни назоратсиз қолдирган мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинган.
Шунингдек, синф раҳбари ва мактаб директорининг тегишли ўринбосарлари фаолиятини ўрганиш мақсадида айни пайтда хизмат текшируви амалга оширилмоқда. Текширув натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь