Бухородаги каналда чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
3-саҳифа
−
28 Декабрь 2024
6363Кеча, 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги каналда чўкиб кетаётган 16 ёшли қиз қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи “Ҳайработ” каналида 1 нафар фуқаро чўкаётгани тўғрисида хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Б.Қобилов 16 ёшли қизни сувдан қутқариб олган.
Шундан сўнг, қиз туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига етказган. Ҳозирги вақтда фуқаронинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида.
Қиз қандай қилиб каналга тушиб кетгани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Наманган шаҳрида она бир ва уч ёшли фарзандлари билан ўзини каналга ташлаганди. Шу вақтда мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.
LiveБарчаси