Бухородаги авария оқибатлари бартараф этилди

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳудудидан ўтган “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли бўлган “Газли-Чимкент” юқори босим остидаги газ қувурида авария содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 25 июль куни Бухоро газ қувуридаги авария оқибатлари бартараф этилди, дея хабар тарқатди Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

20 июль куни соат 21:50 атрофида “Газли-Чимкент” магистраль газ қувурининг 76 километрида Зирабулоқ магистраль газ қувурлари бошқармасида газ сизиши ва газ қувурининг узилиши содир бўлди.

Ҳозирги вақтда авария оқибатлари тўлиқ бартараф этилди ва газ қувурининг фаолияти тўлиқ тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро газ қувури

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг