Бухорода юқори босим остидаги газ қувурида авария бўлди

Жамият

image

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳудудидан ўтган “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли бўлган “Газли-Чимкент” юқори босим остидаги газ қувурида авария содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавқсизлиги хизматидан хабьар қилинмоқда. 

Воқеа кеча, 20 июль куни соат 21:40 да “Газли-Чимкент” юқори босим остидаги газ қувурининг 76-километрида содир бўлган. Авария натижасида ёнғҳин келиб чиққан. 

Воқеа жойига Бухоро вилояти Ёнғин хавфсизлиги гарнизонидан 4 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари жалб этилган. Мазкур аварияни бартараф этиш мақсадида қувурнинг икки томонида жойлашган махсус беркитиш мосламаларни (задвижкалар) беркитиш йўли билан қувурларга газ узатилиши тўхтатилган ва аварияни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилмоқда. 

Газ қувурида содир бўлган фавқулодда вазият даврида қувурда газ босими 33-34 атмасферани ташкил қилиб, мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолат газ қувурининг пайванд чоки очилиб кетиши оқибатида юзага келган, натижада зарарланган қувурдан газ сизиб чиқиши ҳамда кейинчалик ишқаланишидан алангаланиш содир бўлган. Газ сизиб чиқишини тўхтатиш мақсадида газ қувурининг 73 ва 100 кмлардан газ тармоғи ўчирилган. Содир бўлган фавқулодда вазият жойи энг яқин аҳоли пунктидан тахминан 45-50 км узоқликда жойлашган бўлиб, фавқулодда вазиятдан жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларига «Ўзтрансгаз» АЖнинг авария - тиклаш гуруҳларининг 15 нафар шахсий таркиби ва 12 та махсус техникалари жалб этилиб, ҳозирда ёрилган газ қувурида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси,  ФВБ ЁХБ ва Миллий Гвардия раҳбарлари етиб боришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Ўзтрансгаз

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг