Бухорода зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 27 декабрь куни 20:01 да зилзила содир бўлган. Эпицентр Бухоро вилояти, Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,26 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 525 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 3,3 магнитудали содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг