Бухорода юк машинаси эр-хотинни уриб юборди. Улар вафот этди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
5843Бухорода навбатдаги мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Кеча, 24 ноябрь куни содир бўлган ЙТҲда юк машинаси икки кишини уриб юборди. Пиёдалар бири вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Воқеа тахминан соат 11:30ларда содир бўлган. 24 ёшар О.А. ISUZU русумли юк автомашинаси билан Бухоро шаҳар Дўстлик кўчасидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 218-кмдан Газлишоҳ кўчасидаги айланма йўл томонга ҳаракатланиб келиб, пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда 51 ёшли Т.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 49 ёшли Ю.Ё.ни автомашинанинг олд томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда Т.Б. ҳодиса жойида ва Ю.Ё. эса РШТЁИМ Бухоро филиалида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 24 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь