Бухорода уй пойдеворига кўмилган қарийб 3 кг “марихуана” топилди (видео)

3-саҳифа

−

image

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи фуқаронинг уйи пойдевори остидан 2 кг 875 грамм “марихуана” топилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган.

Тадбир Шофиркон туманида олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида ташкил этилган. Унда кузатувга олинган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада уй пойдеворининг остки қисмига кўмиб қўйилган, умумий оғирлиги 2 кг 875 грамм бўлган “марихуана” аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тегишли тергов органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 500 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган эркак ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг