Бухорода тиллафурушлар фаолиятига чек қўйилди
3-саҳифа
−
20 Март 2023
9855Бухоро вилояти Шофиркон туманида тиллафурушлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Шофиркон тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Шофиркон тумани Назаробод қишлоғида яшовчи 31 ёшли И.У. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, тегишли шартномалар тузилишини таъминламасдан, таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган, қуввати 18,5 киловатт бўлган ускунани электр тармоғига ноқонуний улаб, фойдаланиб келаётгани аниқланган.
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими мутахассисларининг берган хулосасига кўра, ушбу фуқаро томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 383,62 кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний тарзда фойдаланилгани оқибатида давлат манфаатларига 130,8 миллион сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 2-қисми (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси