Бухорода талаба қиз “мусоровоз” ғилдираклари остида вафот этди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси талаба қизни босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Шуҳрат Жалолов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.

Унинг маълум қилишича, бугун, 7 ноябрь куни соат тахминан 08:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида Бухоро давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси бўлган қиз чиқиндини ташлаш учун келган вақтида “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 42 ёшли ҳайдовчиси уни пайқамасдан босиб кетган.

“Мусоровоз” юк қутисини бўшатиб, иккинчиси томонга ҳаракатланаётган вақтида машинанинг олд томонидан ўтиб кетаётган қизни босиб қолган. Қиз паст бўйли бўлгани учун юк машина кабинасига жуда яқин келган вазиятда ҳайдовчи уни илғамай қолган ва машинани устига ҳайдаб юборган. Қиз воқеа жойида вафот этган”, дейди Шуҳрат Жалолов.

Ахборот хизмати бошлиғининг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро вафот этди мусоровоз босиб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made