Бухорода собиқ суд ходими судни судга берди

3-саҳифа

image

Ўтган йилнинг 17 июлига қадар Бухоро вилоятидаги жиноят ишлари бўйича туман судларидан бирида девонхона мудири вазифасида ишлаган ходим худди шу суд устидан даъво аризаси киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу аризада меҳнат дафтарчасининг берилиши кечиктирилган давр учун иш ҳақи ҳамда етказилган маънавий зарар учун 40 млн сўм ундириб берилишини сўраган. 

Келтирилишича, даъвогар 2018 йил 8 февраль кунидан 2023 йил 17 июлига қадар жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири вазифасида ишлаган. 2023 йилнинг 17 февраль куни суд раисининг тегишли буйруғига биноан ишдан бўшатилган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Жавобгар томони яъни туман суди собиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини 2024 йилнинг 5 январига қадар, 5 ой-у 17 кун ҳеч қандай сабабларсиз, асоссиз равишда бермасдан келгани айтилган. 

“Оқибатда, шу кунга қадар бирор-бир ишга расман меҳнат шартномаси тузиб жойлаша олмадим ва ҳеч қандай иш ҳақига ҳам, меҳнат стажига ҳам эга бўлмадим”, дейди даъвогар.

Қонунчиликка кўра, “иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт”.

Собиқ суд мудири Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-, 171-, 320-моддалари, Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарори ва “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида” йўриқноманинг 3.1 ва 2.20- бандларига асосан суддан 40 миллион сўм ундириб берилишини сўраган.

Шунингдек, даъво аризасида меҳнат дафтарчасидаги 2023 йил 17 июлда бўшатилганлиги тўғрисида яъни меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) кўрсатилган ёзувни бекор қилиш сўралган.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

суд Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг