Бухорода “роддом”га олиб келинган 23 ёшли аёл вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Моҳи Хосса роддом”да яна она ўлими кузатилгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда туғилган аёл жорий йилнинг 9 март куни туғиш учун туғуруқхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб, вафот этган.

Хабарга кўра, марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

туғуруқхона

Баҳолаганлар

1011

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг