Бухорода ОИВ юқтирган аёл қасддан жинсий алоқада бўлиб келаётгани аниқланди
3-саҳифа
−
22 Март 2023
9347Бухоро вилоятида ОИВ инфекциясини юқтирган аёл ўзининг касаллигини била туриб бир нечта шахслар билан жинсий алоқада бўлгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 21 ёшли Қ.С. Андижон вилояти Марҳамат туманида доимий рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида вақтинча ижарада яшаб келган. У 2018 йил 18 май кунидан Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган.
Аёл бошқа шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига қарамай, шу йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Ромитан тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида Ромитан туманида яшовчи, 3 нафар фуқаро билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлган.
“У ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган”, дейилади хабарда.
Ҳозирги кунда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида аввал ҳам ОИТС ва ОИВ инфекциясини қасддан бошқаларга юқтирган 2 нафар фуқаро аниқланган эди.
Жавоҳир Қадамов